Қашқадарёда ЙПХ автомобили Damas билан тўқнашди

3-саҳифа

image

Бугун, 30 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида Damas ҳамда йўл-патруль хизмати автомобили Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, воқеа соат 12:30 атрофида вилоятнинг Ғузор тумани “Ўзбекистон” кўчасида содир бўлган. 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Д. бошқарувидаги Damas русумли ҳамда ЙПХ ходими Ш.Н. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига эса зарар етган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида ҳам Қашқадарёда ЙПХ автомобили ЙТҲга учраган эди. Бироқ, ўшанда тўқнашув вилоятнинг бошқа тумани – Чироқчида содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ЙПХ Қашқадарё Чироқчи Ғузор

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг