Қашқадарёда ёшлар ўз жонига қасд қилди. Прокуратура суриштирув бошлади

Олам

image

2020 йилнинг 1 ва 3 февраль кунлари бир гуруҳ ёшлар Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги И.Каримов кўчасидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Ҳар икки вазиятда ҳам Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ёшлар келажагига бефарқ бўлмаган фуқароларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида уларнинг ҳаётлари сақлаб қолинган. Бу ҳақида Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, 1 февраль куни соат 15:10 ларда 2002 йилда туғилган фуқаро С.Р. оила аъзолари билан ўзаро зиддият туфайли кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган. Ўқувчи қиз хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ўз вақтида қутқариб қолинган. Қиз  РШТЁИМ Қарши филиалига етказилган ва тиббий текширув ўтказилган. Унда ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.
 
Навбатдаги ҳолат 3 февраль куни тахминан соат 14:50 ларда дарё қирғоғи олдида содир бўлган. 2000 йилда туғилган вақтинча ишсиз фуқаро А.Х. қўлида бўлган шиша синиғини бўйин ва қорин соҳаларига санчиб олиб, ўзини дарёга ташлаган. Юз берган воқеага гувоҳ бўлган Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси вазият юзасидан шу ҳудудда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига хабар берган. Фуқаро А.Х. ни сувдан қутқариб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатганча, РШТЁИМ Қарши филиалига етказишган. Тиббиёт ходимлар томонидан унга тез-тиббий ёрдам кўрсатилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

“Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли даражада. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари бошланган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Қашқадарё Прокуратура

Баҳолаганлар

563

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг