Қашқадарёда ёнган машина ичидан ҳайдовчининг мурдаси топилди
3-саҳифа
−
03 Май 2023 14119 1 дақиқа
Қашқадарёда Vaz-2106 русумли автомашина ёниб кетиши ортидан машина ҳайдовчиси ҳам куйиб кетди. Бу ҳақда Вилоят прокуратураси хабар берди.
Унга кўра, Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канал четидаги йўлнинг олдида Vaz-2106 русумли автомашина ёниб кетган. Ёнғин пайтида автомобиль ичида бўлган ҳайдовчи ҳам бутунлай куйиб кетган.
“Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган. Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган”, дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь