Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчисини калтаклади
Жамият
−
03 Ноябрь 2022
8409Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчисини ургани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни Косон туманида мактаб ўқитувчиси И.М. дарсида ўқувчиси Қ.Б.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, фуқаро И.М. га нисбатан МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳозирда чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Косон туман судига юборилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15