Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчининг бошига “насос” билан туширди

3-саҳифа

image

Ижтимой тармоқларда Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчини бошини “насос”билан уриб ёргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан “Замон” информацион дастурида маълумот берилди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 24 октябрь куни Косон туманида содир бўлган. Воқеага 11 синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарси тугамасидан олдин спорт зални тарк этгани сабаб бўлган. Шундан сўнг ўқитувчи шу синфда ўқийдиган бир болани бошига “насос” билан урган.

“Волейбол ўйнатаман деб тўпни “насос” билан дамлагунимча болалар ташқарига чиқиб кетибди. Чақиртириб келдим уларни. Уларга савол бердим лекин улар мени менсимагандай туришди. Тўпни дамлаб ўтирганимда “насос” болани бошига тегиб кетди”, дейди ўқитувчи.

Ўқувчилар эса ўқитувчининг ҳаракатини қоралаб, дарсни эрта тарк этганларини хато эмас, деб баҳолашган.

“Биз ўқитувчига ҳеч нима деганимиз йўқ, ўзи уруш бошлади. Хатолик ўтгани йўқ мендан”, дейди жабрланган ўқувчи.

Ўқувчини текширган шифокор боланинг бош соҳасида тирналиш бўлганини тасдиқлаган. Шунингдек, у болада хавфли ҳолат кузатилмаганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат ҳудудий профилактика инспектори томонидан ўрганилган. Тўпланган хужжатлар Косон туман судига юборилган. Суд томонидан ўқитувчига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараварида жарима қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг