Қашқадарёда ўқитувчи икки ёшли ўғлининг жонига қасд қилмоқчи бўлгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда математика ўқитувчиси ўзининг икки ёшли ўғлини уриб, жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати ахборот берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 сентябрь куни вилоят ИИБга Деҳқонобод тумани Теракли МФЙдан мурожаат келиб тушган. Унда фуқаро Ж.С. вояга етмаган ўғли Э.X.ни турмуш ўртоғи Д.Ш. уриб тан жароҳати етказганини маълум қилган. Мурожаатда, шунингдек, Э.X. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимида даволанаётгани айтилган.

РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг маълумотномасида вояга етмаган Э.Х. нинг танасида қўшма шикастланиш, бош мияни лат ейиши, юз соҳасини ўнг томони шилинмаси, бўйин олдинги юзасида усти пўстлоқлашган терини тирналган жароҳати, шу соҳаларда юмшоқ тўқиманинг лат ейиши кўринишидаги жароҳатлари борлиги кўрсатилган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

568

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг