Қашқадарёда тоғли ҳудуддан қишлоққа тушган икки айиқ ушланди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятида тоғли ҳудуддан қишлоққа тушиб келган 2 бош айиқ болалари қўриқхонага қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Шаҳрисабз тумани, “Шакартери” маҳалласи Сойбўйи қишлоғига тоғли ҳудуддан Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган 2 бош Тянь-Шань қўнғир айиқ болалари тушиб келган.

Вазият юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси, Шаҳрисабз туман ИИБ, Миллий гвардия, Тошкент ҳайвонот боғи ҳамда Ҳисор қўриқхонаси ходимларидан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилган.

Воқеа жойига етиб борган ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилган.

“Айиқ болаларига ҳеч қандай шикаст етказилмасдан, “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг “Танхоз” дарё бўлимига қўйиб юборилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Паркент туманида айиқ аҳоли яшайдиган ҳудудга озуқа излаб келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг