Қашқадарёда шифокорларни мажбуран ишлатган масъул 12 млнга тушди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилояти Косон туманида шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилган шифохона бошлиғи 12 миллион 250 минг сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва Меҳнат муносабатлиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилганида, тиббиёт бирлашмаси ходимлари бошқа ҳудуддаги ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат аниқланганидан сўнг, Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари 12 миллион 250 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг