Қашқадарёда сел йўлнинг бир қисмини ювиб кетди

Жамият 8512
image
-

Бугун, 10 май куни Қашқадарёнинг Яккабоғ туманига сел келиб, йўлнинг бир қисмини ювиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 апрель кунидан бошлаб туман ҳудудида жойлашган “Шар-шар боғат” ва “Беш ўғил” МФЙ лар ҳудудларини боғлаб турувчи асосий кўприк бузилган.

Шундан сўнг, қайта таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли йўлдан ўтувчи пиёдалар ва техникалар қатновини тўхтаб қолмаслиги мақсадида кўприкнинг ўнг томонидан 100 метр масофада аҳоли ва транспорт воситалари учун вақтинчалик айланма йўл ташкил этилган. 

Бугун соат тахминан 10:30 лар атрофида туман тоғолди ҳудудларида кузатилган кучли ёмғир натижасида вақтинчалик қатнов учун ташкиллаштирилган йўлнинг чап қирғоғини сув  ювган. Ушбу ҳолат ҳамкорликдаги ташкилотлар билан бартараф этилмоқда.

Ҳозирги вақтда автомобиллар туманнинг “Гулистон” МФЙни боғлаб турувчи катта йўл орқали ҳаракатланмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 240
Рейтинг: 3
t
×