Қашқадарёда сартарошхонада никоҳ ўқиган сохта мулла қамалди

3-саҳифа 10376
image
-

Қашқадарёда аёл ва эркакни сартарошхонада никоҳлаб қўйган сохта мулла 15 суткага қамалди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Маълум қилинишича, бирор диний маълумоти бўлмаган шахс томонидан сартарошхонада шаръий никоҳдан ўтиб хотинлик даъво қилган аёл, хотин устига хотин олган, айни пайтда 4 аёлга уйланган “эрига” қонуний жазо сўраган. Эркак эса буларнинг ҳеч бирини рад қилмаган. 

Шу сабабли ушбу иш Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Қамаши туман суди томонидан кўриб чиқилиб, сохта муллага нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 588
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×