Қашқадарёда пора билан қўлга тушган ИИБ ходими қочишга уринди (видео)
3-саҳифа
−
11 Июль 2022
23251Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бўлими Жиноят қидирув бўлими ходими 6 000 АҚШ доллари билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Аниқланишича, ходим ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг шикоятини қонуний тартибда ўрганмасдан, жабрланувчининг бошқа бир фуқарога ер майдони сотиб олиш учун берган 27 000 ва у ерда амалга оширган қурилиш ишлари учун сарфлаган 13 000, жами 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ундириб бериш эвазига дастлаб 4 500 АҚШ долларини олган. Сўнгра яна 6 000 АҚШ доллари сўраган.
Таъкидланишича, ходимнинг тезкор тадбир вақтида воқеа жойидан қочишга ҳамда далилий ашё бўлган пулларни яширишга уринган ҳаракатлари жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.
Прокуратура хабарига кўра, ҳозирда ходимга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси