Қашқадарёда одамларга сув сотган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида марказий ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.Б. “Шаҳрисабз-Қарши” марказий ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиб, аҳолига ичимлик суви тарқатиш шохобчасини ташкил қилган. Х.Б. шу орқали ичимлик суви сотишни йўлга қўйиб, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖга 174,9 млн сўм зарар етказган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг