Қашқадарёда Nexia ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
Crime
−
04 November 2021 7828 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб туманида Nexia’да ёнғин юзага келгани ҳақида хабар тарқалганди. ИИВ ЙҲХББ мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 04:20 ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, “Қайнар” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1143-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ж.Ж. Nexia русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автомобиль йўл четидаги катта тошга урилиб, ағдарилиб кетган. Бунинг оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.
Ҳайдовчи эса ЙТҲ ҳамда ёнғин сабаб ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Азизбек Наҳанов
Live
All