Қашқадарёда Nexia’га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Қурбон бор

Local

image

Қашқадарё вилояти Қарши туманида Nexia’га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 22 апрель куни соат 07:07 да Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Истиқлол” МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шахобчасида Nexia-1 русумли автомобилга ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.

Бунинг оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган ҳамда шахобчанинг бир нафар ишчисига тан жарохати етган. Жабрланган ишчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилган. 

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

397

Rating

3

Rate this article

Share with your friends