Қашқадарёда Nexia ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
06 Октябрь 2020
7107Кеча, 5 октябрь куни Қашқадарё вилоятида уч киши йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
ЙТҲ соат 17:00 да 4Р-89 рақамли “Қарши-Нишон-Талимаржон” автомобиль йўлининг 8-километри юз берган. Ҳайдовчи 33 ёшли А.С. ўзининг бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини Қарши туманидан Нишон туманига қараб бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, ағдарилган.
Оқибатда, автомашина йўловчиси 54 ёшли М.О. олган тан шикасти натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Йўловчилар 58 ёшли Б.Х. ва 54 ёшли А.Э. оғир тан шикасти билан РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг “Жонлантириш” бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан шу куни вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-кисми “а” банди билан (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь