Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Nexia 2 ҳайдовчиси автоҳалокат содир этиши оқибатида 4 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 3 январь куни соат 18:20 лар Яккабоғ тумани “Мевазор” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи ушбу йўлни кесиб ўтаётган 4 нафарни пиёдани уриб юборган. Улардан икки нафари вояга етмаганлар бўлган. Оқибатда уч нафар фуқаро олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида, бир нафари эса шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ тергов бўлими томонидан ҳаёдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда ҳайдовчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг