Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ. 4 киши вафот этди

Жамият 8511
image

Бугун, 28 декабрь куни соат 14:30 атрофида Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Ҳалокат натижасида автомобилда бўлган 4 киши вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Гап шундаки, 20 ёшли Ф.Ж. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасида Чироқчи тумани Кўктош маҳалласидан ўтувчи “4Р-84 Яккабоғ-Чироқчи” йўли бўйлаб ҳаракатланиб келиб ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан вақтида йўлнинг 35 кмда, 41 ёшли И.Н. бошқарувидаги Камаз русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси Ф.Ж. ва 3 нафар йўловчилар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 232
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×