Қашқадарёда МТБ ходими пора билан ушланди 

3-саҳифа 5535
image
-

Қашқадарёда мактабгача таълим бўлими ходими 400 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлими ходими нодавлат мактабгача таълим муассасасига субсидия маблағлари йўналтириб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилиб олган вақтида ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, дастлабки тергов ҳаракатлари Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 3
t
×