Қашқадарёда меҳмондорчилик пичоқлашув билан тугади

Жамият

image

2019 йил 27 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Г.Т.(исмли аёл)нинг уйида меҳмонда бўлган С.Б. икки одамни пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, С.Б. ўзаро жанжал оқибатида Арабхона маҳалласида яшовчи Ж.Қ.нинг қорин ва ўнг оёқ сон қисмига, шунингдек, унинг акаси Ш.Қ.нинг қорин ва ўнг қўл елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада ака ва ука касалхонага ётқизилган. С.Б. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Қашқадарё

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг