Қашқадарёда мактаб ўқувчилари 9 ёшли болани қўрқитгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
31 Май 2023
5740Қашқадарёда мактаб ўқувчилари тўққиз ёшли болани зўрлаганликда гумон қилинаётгани тўғрисидаги хабарлар интернетга сиздирилди. Мазкур маълумот юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Ушбу воқеага гувоҳ бўлган 5-синф ўқувчиларининг айтишича, жорий йилнинг 11 май куни кундузи соат 15:16 ларда мактабнинг 3-синф ўқувчиларининг 8 нафари дарсдан кейин спорт залига кирган. Улар ўзаро ўйин ўйнаб турган вақтида мактабнинг икки нафар 5-синф ўқувчиси ҳам спорт залига кирган ва ўзларидан кичик ўқувчиларни қўрқитиб, спорт залидан бир нечтасини чиқариб юборган. Шундан сўнг, юқори синф ўқувчилари спорт залида қолган 4 нафар 3-синф ўқувчисини залдаги кичкина хонага киритган ва ўзларининг қўлларида бўлган ўйинчоқ резинка "илон" билан кийимларини ечтириб, уларнинг бир нафарини баданига, белидан пастки қисмига урган. Бу ҳолатдан хафа бўлган ўқувчи уйига кетган ва қўрқув туфайли ҳеч кимга ҳеч нарса айтмаган. Орадан уч кун ўтгач, бу боланинг синфдоши унинг онасига бўлган воқеа ҳақида айтиб берган.
Ҳозирги кунда тиббий экспертиза хулосасининг тоза чиққанлиги ҳақида шифокорлар оғзаки маълумот берган.
“Айни пайтда воқеа туман ИИБ тергов бўлими томонидан ўрганилмоқда, мактаб раҳбарияти ёки бошқа раҳбарлар томонидан боланинг ота-онаси ёки оила аъзоларига ҳеч қандай босим ўтказилмаган, аксинча, улар билан ҳамкорликда воқеага ойдинлик киритиш чоралари кўрилмоқда. Ўқувчининг онаси шошилинч қарор қабул қилганидан афсусда эканлигини, боласи соғ-саломатлигини билдирган. Воқеа ва мактабдаги мавжуд маънавий ҳолат бўлим масъул ходимлари назоратига олинган”, дейилади бошқарма муносабатида.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь