Қашқадарёда Lacetti ва Isuzu тўқнашди: 4 киши ёниб кетди
3-саҳифа
−
06 Август 2021
7933Кеча, 5 август куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ва Isuzu тўқнашиб, ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Деҳқонобод тумани ҳудудидаги М39 халқаро автомобиль йўлида тошкентлик 53 ёшли Ш.К. бошқарувидаги Lacetti Термиздан Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётган 23 ёшли фуқаро бошқарувидаги Isuzu юк автомобили билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Lacetti’да ёнғин келиб чиқиб, машинадаги 4 нафар фуқаро таниб бўлмас даражада куйиб, вафот этган.
“Туман Фавқулотда вазиятлар бўлимига ёнғин ҳақида 14:25 да хабар келиб тушди. Ўт ўчирувчилар воқеа воқеа жойига 14:27 да етиб бориб, ёнғин 14:29 да қуршаб олинди ва 14:45 да ўчирилди”, дейди туман Фавқулотда вазиятлар бўлими масъули Ўткирбек Йўлдошев.
Туман ИИБ ходимлари билан суҳбатлашган Isuzu ҳайдовчисининг маъулмот беришича, Ласетти бошқарувидаги ҳайдовчи катта эҳтимол билан ухлаб қолган ва юк машинаси йўлига чиқиб кетиб, машина билан тўқнашган.
Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.