Қашқадарёда Lacetti уриб юборган бола вафот этди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси 11 ёшли болани уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат тахминан 14:01 ларда 4Р-79 давлат аҳамиятдаги “Қарши шаҳри-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 3-км.да, Қарши шаҳар “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида юз берган.  Қарши туман Керайт қишлоғида яшовчи фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобили билан “Шаҳрисабз-Қарши” йўналишида ҳаракатланиб бориб, йўлни пиёдалар ўтиш учун мўлжалланган қисмидан пиёда ҳаракатланиб ўтаётган вояга етмаган Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙда яшаган Й.А.ни уриб юборган.

Оқибатда, вояга етмаган жабрланувчи Й.А. оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ҳайдовчи Т.М. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made