Қашқадарёда Lacetti тепловоз билан тўқнашди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида тепловоз ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ходисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ мазкур ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.

Унга кўра, ЙТҲ жорий йилнинг 4 ноябрь куни соат 20:00 ларда Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Мудин қишлоғи ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 149-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Т. Lacetti русумли автомобилни бошқараётиб, темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши оқибатида “Бухоро-Қарши” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк ташувчи тепловоз билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қашқадарё

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг