Қашқадарёда Labo ёниб кул бўлди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Labo русумли машина буткул ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, воқеа бугун, 15 апрель куни соат тахминан 12:03 да Қарши шаҳар “Худойзод” маҳалласи Тафаккур кўчасида содир бўлган. Ҳолат юзасидан хабар Қарши шаҳар ФВБга келиб тушган.

Чақирувга кўра, воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмаси 12:11 да етиб борган ва ёнғин тўлиқ 12:17 да ўчирилган.

Ёнғин содир бўлишидан аввал оқ рангли Labo русумли автоулов шатакка олиб кетилаётган бўлган. Автомобиль Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро С.Б.га тегишли бўлган.

“Ёнғин сабаблари электр симларининг қисқа туташуви эканлиги тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қашқадарё Қарши ФВБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг