Қашқадарёда кучли шамол туфайли томлар учиб, юзлаб уйлар “светсиз” қолди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 26-27 июль кунлари Қашқадарёда кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди. Оқибатда томлар учди ва юзлаб хонадонлар электр энергияси таъминотидан узилиб қолди. Бу ҳақда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, кучли шамол Косон ва Чироқчи туманларида, шунингдек Қарши шаҳрида кузатилган. “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” AЖнинг маълум қилишича, вилоятдаги электр тармоқларининг 5-10 фоизига жиддий шикаст етган. Талафотларни бартараф этиш учун 60 дан ортиқ гуруҳ тузилган, улар кеча-ю кундуз таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Хабарга кўра, шамол оқибатида Қарши шаҳар “Гунгон” МФЙда жойлашган 3-сонли кўп қаватли уй-том қисмининг 80 метр квадрат тунука қопламаси зарарланган.

Аввалроқ, “Ўзгидромет” 25—26-июль кунлари республиканинг баъзи вилоятларида шамол тезлиги сониясига 25-30 метргача кучайиши мумкинлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё кучли шамол

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг