Қашқадарёда коронавирусга тест топшириш муаммо бўляптими?

Жамият

image

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлими мудири шифохонада шароитлар яратилмагани ва муассаса махсус ҳимоя воситалари билан таъминланмаганлиги ҳақидаги масала ўртага чиқди. Айтишларича, шаҳарда коронавирусга тест топшириш учун лабораториялар йўқ. Бу маълумотлар ҳақиқатга нечоғли яқин?

Бугун, 26 март куни АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат  Отабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилди. У коронавирусга оид саволларга жавоб берар экан, мазкур масалага ҳам тўхталиб ўтди.

“Менинг назаримда, бу жуда ҳам нотўғри гап. Ҳеч қачон тиббиёт ходими бу каби жавоб бермаган бўлар эди. Негаки, Ўзбекистон тиббиёти эпидемияларга қарши курашда тайёргарлик ва шайлик ҳолатига келтирилган. Давлатимиз раҳбарияти етарли миқдорда маблағ ажратган. Барча имкониятлар ишга солинган. Тиббиёт соҳасидан бошқа барча даҳлдор вазирлик ва ташкилотлар бу ишга сафарбар қилинган. Бунақа пайтларда сергаклиги, ҳушёрлиги, имконияти оширилмаган тиббиёт муассасаларининг ўзи бўлиши мумкин эмас”, деди Нурмат  Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг