Қашқадарёда қум бўрони туфайли 5 та автомобиль тўқнашди

3-саҳифа

image

Қашқадарёнинг Ғузор тумани ҳудудида 3 та енгил ва 2 та юк автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 21 декабрь куни соат 13:25 ларда Ғузор тумани ҳудудидаги 4Р-88 “Манғит- Шўртан” автомобиль йўлининг 16-километрида юк ташувчи ҳамда енгил транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. 

Аниқланишича, “Шўртан – Манғит” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк ташувчи автотранспорт воситалари тўсатда кучли шамол сабабли ҳосил бўлган қум бўрони туфайли бир-бирининг ортидан тўқнашиб кетган. 

Оқибатда юк ташувчи автотранспорт воситаларига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Tiko ва 2 та Nexia русумли автомобиллар ҳам тўқнашиб, ЙТҲ содир этган. 

“Содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақатгина автомобилларга зарар етган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг