Қашқадарёда Ислом Каримов бюстлари учун ўқитувчилардан пул йиғилгани айтилмоқда

Жамият 10997
image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бюстлари учун Қашқадарё вилоятидаги ўқитувчилардан мажбурий пул йиғилаётгани айтилган муожаат тарқалди. Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бунга муносабат билдирди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳамда келажак авлодга етказиш бўйича тайёрланган бюстларни вилоятдаги идора, корхона, ташкилот ва муассасаларга ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларга етказиб бериш тўғрисида таклифий тақсимот жадвалига кўра, вилоят халқ таълими бошқармасига 200 дона тақсимот қилинган.

Ушбу бюстлар вилоят халқ таълими бошқармасининг ички тақсимоти асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақсимлаб берилган. Жумладан Чироқчи туманига 30 дона, Қарши шаҳрига 9 дона, Қарши туманига 12 дона, Миришкор туманига 7 дона, Ғузор туманига 12 дона, Деҳқонобод туманига 17 дона, Қамаши туманига 15 дона, Косон туманига 18 дона, Китоб туманига 16 дона, Муборак туманига 6 дона, Нишон туманига 7 дона, Касби туманига 10 дона, Шаҳрисабз туманига 15 дона, Яккабоғ туманига 18 дона, Шаҳрисабз шаҳрига 4 дона бюстлар тақсимот қилиб берилган.

Ҳозирда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ҳомийлик ёки бюджетдан ташқари тушган маблағ асосида шакллантириб мактабларга тарқатиш учун сақланмоқда.

Қолган 5 та туманда Биринчи Президент Ислом Каримовнинг бюстлари, ўзи ташуббус кўрсатган мактаб директорларига тарқатилган. Жумладан, Чироқчи, Муборак  Қарши, Косон, Деҳқонобод туманлари мактабларига тарқатилиши тақсимот қилинган бўлиб,  пул маблағлари мактаблар жамоасидан йиғиб олинмаганлиги маълум бўлган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 331
Рейтинг: 3
t
×