Қашқадарёда Gentra билан тўқнашган Lacetti ёниб кетди. Бир киши вафот этди

3-саҳифа 8195
image

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида Lacetti ва Gentra русумли автомобиль тўқнашди. Оқибатда бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 28 август куни соат 13:40 атрофида 4Р-79 “Қарши-Шаҳрисабз” йўлининг Қамаши тумани Қўшкапа маҳалласидан ўтган 43-километрида содир бўлган. 

Фуқаро Ж.Р. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль Шаҳрисабз шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи П.Ж. бошқарувидаги Gentra билан тўқнашган. 

Ҳодиса оқибатида Lacetti ёниб кетган ва унинг ҳайдовчиси Ж.Р. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 268
Рейтинг: 3
t
×