Қашқадарёда газ таъминоти бўлими бошлиғи салкам 200 млнлик қувурларни “еб юборди”
Жамият
−
04 Февраль 2022
5344Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида газ қувурларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, “Муборактумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Р.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудидан демонтаж қилиниб, “Б.С.” сервис марказига вақтинча сақлаб туриш учун топширилган 190,7 млн сўмлик 684,7 метр металл газ қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси