Қашқадарёда “ГАИ” формасини кийиб, видеога тушган ТикТокерларга ҳукм ўқилди
Жамият
−
04 Сентябрь 2021 13203 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органларининг формасидаги қиз ва йигитларнинг видеолавҳаси тарқалганди. Ушбу ҳолатни Қашқадарё вилояти ИИБ ўрганиб, изоҳ берди.
Ўрганишлар натижасига кўра, Қарши шаҳрида яшовчи Э.Д., Я.Ш. ва Х.Х. қонун билан қўриқландиган давлат органлари вакилларининг ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини ноқонуний кийиб, видеоролик тайёрлаб, ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
Қайд этилишича, ушбу тарқалган иккита видеолавҳа юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига кўра, ижтимоий тармоқ фаоллари содир этган ҳолат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан, ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланган.
Шу тариқа ЙҲХБ формасидаги қиз Э.Д.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, ҳайдовчи ҳамда ЙҲХБ инспектори вазифасини бажарган Я.Ш. ва X.X. исмли йигитларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Live
Барчаси