Қашқадарёда эрта унаштирилган қиз руҳий босим остида қолганини айтмоқда

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ўз розилигисиз, ота-онаси томонидан эрта унаштирилган қиз унга йигит томонидан турли босимлар ўтказилганини айтди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. 

15 январь куни Болалар омбудсманига Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қиз М.М.дан мурожаат келиб тушган. 16 январь куни эса Болалар омбудсмани қизнинг ўзини шахсан қабул қилиб, унинг мурожаати мазмуни билан танишди.

"М.М.нинг айтишича, ҳозирда у университетнинг 1-курсида ўқимоқда ва ўқишини давом эттириш ниятида. О.Б. (йигит)нинг ва М.М.нинг ота-оналари ўзаро келишиб, қизнинг розилигисиз унаштирув маросимини ташкиллаштирган. Айни пайтда йигит уни ўзига турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказмоқда", дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида кузатувга олиниб, тезкор равишда прокуратура ҳамда ички ишлар органлари томонидан ўрганилган. М.М. ва О.Б.нинг ота-оналари қизни мажбуран турмушга бериш жиноий жавобгарликка асос бўлишидан огоҳлантирилган.

Шунингдек, М.М.га ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери берилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг