Қашқадарёда эркаклар эшакларни ваҳшийларча калтаклади
3-саҳифа
−
06 Апрель 2022 21849 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда бир неча эркаклар эшакларнинг бош ва бўйнига таёқ билан ураётгани акс этган видео тарқалди.
Шунингдек, “Меҳр ва Оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ҳам Қашқадарё вилояти Китоб туманида ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик ҳолатлари ҳақида хабар келиб тушгани ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, эркаклар эшакларни вояга етмаган боланинг кўз ўнгида аёвсиз калтаклаган.
“Меҳр ва Оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти Ички ишлар вазирлигига ушбу ҳаракатларни содир этган шахсларни топиб, қонун доирасида жазолашни сўраган.
Айтиш жоизки, ҳайвонларга нисбатан ваҳшийларча муносабатда бўлиш ҳолатлари тез-тез кузатилади. Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида эркак қўшнисининг ит ва мушукларини пневматик қурол ёрдамида отганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь