Қашқадарёда Damas ёниб кул бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 апрель куни Қашқадарё вилоятида Damas русумли автомобиль тўлиқ ҳолда ёниб кетди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу ҳолат 8 апрель куни соат тахминан 22:00 лар атрофида рўй берган. Ёнғин ҳақида хабар келиб тушгандан сўнг, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 22:17 да етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида ўчирган. Ёнғин оқибатида 2001 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли Damas русумли транспорт воситаси тўлиқ зарар кўрган.

“Содир бўлган вазият ортидан ҳеч ким куйиш тан жароҳати олмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарарига аниқлик киритилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида Камаз ва Isuzu тўқнашганди. Оқибатда Isuzu ёниб кетган ва машина ичидаги 2 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг