Қашқадарёда Damas дарага ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида Damas автомашинаси дарага ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Кеча, 4 июнь куни соат 07:20 ларда Қамаши тумани “Каттаўра” маҳалласи Кон қишлоғи ҳудуди “Майданак” ва “Қизилтепа” йўналишининг 38 километрида ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарага ағдарилиб кетган. 

Оқибатда автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, яна 3 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳатлар билан Қамаши тумани шифохонасига юборилган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари етиб бориб, қутқарув ишларини амалга оширган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг