Қашқадарёда Captiva ёниб кетди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Damas ҳамда Captiva русумли машиналар иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бўлими Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, воқеа бугун,12 апрель куни соат тахминан 12:00 ларда Шаҳрисабз шаҳридаги “Китоб-Шаҳрисабз” автомобиль йўли ва Т.Баҳодиров кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Ҳайдовчи А.О. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситаси чорраҳада ҳайдовчи Ж.С. бошқарувида бўлган Captiva русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қисқа туташув содир бўлиб, Captiva русумли автомашинада ёнғин келиб чиққан.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг