Қашқадарёда бухоролик ЙПХ ходимини машина уриб кетди
3-саҳифа
−
01 Июль 2022
11333Кеча, 30 июнь куни Қашқадарё вилоятида бухоролик Йўл-патруль хизмати ходимини машина уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 10:50 ларда Қарши тумани “Навоий” МФЙда содир бўлди. Бухоро вилояти ЙПХ инспектори сафдор М.М. Қашқадарё вилоятида жамоат тартибини сақлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида махсус рейд тадбирига жалб қилинган.
ЙПҲ инспектори тақсимотга асосан Қарши тумани “Навоий” МФЙ ҳудудида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида, шу йўлда Қарши тумани “Навоий” МФЙда яшовчи фуқаро М.М. Nexia-3 русумли автомобилини давлат рақами белгиси ечилган ҳолатда бошқариб келаётганини аниқлаган. Натижада фуқаро М.М.га тўхташ ишорасини берган.
Бироқ, фуқаро М.М. ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан автомобилнинг олд томони билан ЙПХ инспектори сафдор М.М.ни уриб юбориб, йўл тарнспорт ходисаси содир қилган.
Оқибатда сафдор М.М. тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Қашқадарё филиалига тушган.
Олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар давомида, ҳуқуқбузар М.М. қонуний тартибда ушланган.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси