Қашқадарёда боғча директори пора билан қўлга тушди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 7-сонли МТТ  раҳбари Н.О 300 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланди. Бу ҳақида вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, фуқаро М.Ф 7-сонли МТТга ишга кирбоқчи бўлганида, ундан МТТ раҳбари пора сўраган. Шундан сўнг фуқаро мазкур вазият бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритган.

Масъул органлар билан ҳамкорликда фуқаро М.Фнинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида эса боғча директори ишга кирувчидан 300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг