Қашқадарёда банк раҳбари фуқародан тириклигини исботловчи ”справка” сўради (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда банк раҳбари фуқародан тириклигини исботловчи маълумотнома сўрагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 

Маълум бўлишича, фуқаро кредит олиш учун банкка борган банк раҳбари эса ундан яшаётганлиги ҳақида маълумотнома талаб қилган. Шу сабаб фуқаро ушбу маълумотни қаердан олиш мумкинлигини сўраб, Президентга мурожаат қилган. 

“Ҳамма ҳужжатларим жойида. Шу сабабдан бошлиқнинг олдига боришимни айтишди. Кирсам, банк раҳбари қўлимдан барча ҳужжатларни олди. Ҳужжатларим жойидалигини айтди, кейин эса тириклигимни тасдиқловчи маълумотнома олиб келишимни сўради. Мен билан гаплашаётган банк раҳбари менинг тириклигимга ишонмаяпти ва бу фактни тасдиқловчи ҳужжат олиб келинг, дейди. Айтингчи, борлигимни тасдиқловчи ҳужжатни менга ким беради?”, дейди фуқаро. 

Эркакнинг сўзларига кўра, у 22 йил вафот этганлар рўйхатида турган. 

“Энди билдим тирик эканимни, ким беради менга буни тасдиқловчи ҳужжатни. Айтинг илтимос менга битта маълумотнома ёзиб беришсин, мен ҳам яшашни бошлай, ҳурматли Президент”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

888

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг