Қашқадарёда аёллар ўртасида жиноятнинг нега кўпаяётгани айтилди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятида умумий жиноятчилик ҳолати жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46,1 фоизга ошган. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг навбатдаги видеоселекторида маълум қилинди.

“Қашқадарё вилоятида умумий жиноятчилик ҳолати жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46,1 фоизга ошган бўлиб, бунда вояга етмаганлар, ёшлар, хотин-қизлар, ишсиз фуқаролар, илгари судланганларнинг улуши сезиларли даражада кўпайган”, дейилди видеоселекторда.

Бунинг сабаби этиб маҳаллаларда аҳолининг манзилли ишланиши лозим бўлган қисми билан амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида ташкил этилмагани кўрсатилди. 

Йиғилишда Қашқадарё вилоятларида оилавий ажримлар ва жиноятчилик билан боғлиқ ҳолатлар таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, вилоятда йил бошидан шу вақтга қадар 583 та оилавий ажрим қайд этилган. Ачинарлиси, мазкур ажралишлар натижасида 459 нафардан ортиқ вояга етмаган болалар ота ёки она меҳридан маҳрум бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Қашқадарё

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг