Қашқадарёда ағанаган Isuzu ичида 2 киши қолиб кетди
Жамият
−
19 Июль 2023 10152 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида Isuzu аварияга учраши оқибатида 2 нафар шахс машина ичида қолиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Келтирилишича, воқеа бугун, 19 июль куни соат тахминан 14:00 атрофида Ғузор – Самарқанд йўналишида А-378 йўлининг 90-километрида содир бўлган. Isuzu русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четига ағанаб, автомашина салони ичидаги 2 нафар фуқаро қисилиб қолган.

Вилоятнинг Кўкдала тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб, жабрланган фуқароларни атрофдагилар ёрдамида автомашинадан олиб чиққан ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь