Қашқадарёда 9-синф ўқувчиси ўгай отасини ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 15 ёшли йигит ўгай отасини пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят прократураси Матбуот котиби QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Таъкидланишича, воқеа жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 23:55 да содир бўлган. Туманнинг Деҳқонобод шаҳарчасида яшовчи 55 ёшли фуқаро Т.Б. воқеа юз берган кун никоҳсиз хотини Н.Х. (иккинчи хотини) билан кафеда ўтириб, спиртли ичимлик ичган. Кейин кафедан чиқиб, пиво сотиладиган барга кирган. Пиво ичиш давомида эр-хотин жанжаллашиб қолган.

Бироздан сўнг, улар бирга Н.Х.нинг уйига борган ва у ерда ҳам жанжал тўхтамаган. Шунда маст аҳволдаги эр ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, аёлини ўлдирмоқчилигини айтган. Бу орада аёлнинг бошқа эридан дунёга келган 9-синфда ўқийдиган 15 ёшли ўғли Ш.Ж. онасига ёрдам бериш учун ўгай отасининг қўлидаги пичоқни олиб қўймоқчи бўлган. Жанжал эркак ва бола ўртасида давом этган. 

Оқибатда онаси ва ўзини ҳимоя қилишга уринган бола Т.Б.ни пичоқ билан яралаб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман прократураси томонидан 15 ёшли болага нисбатан Жиноят кодексининг 100-моддаси (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

530

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг