Қашқадарёда 713 млн сўм имтиёзли кредит талон-торож қилинди

Жамият 3103
image

Қашқадарё вилояти Нишон туманида 713,8 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда аниқланишича, “B.B.”, “N.Х.”, “T.Х.” ва “N.T.” МЧЖлар томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида тумандаги “Пахтазор” ва “Самарқанд” МФЙларда яшовчи 64 нафар фуқаронинг жами 80,1 сотих ер майдонидаги иссиқхоналарни тўлиқ қуриб берилмасдан 713,8 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Шунингдек “B.B.” МЧЖ фаолияти давомида 575,4 млн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги ҳамда жуда кўп миқдорда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 184-моддаси (солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 2.9
t
×