Қашқадарёда 63 та мактаб директорсиз ишламоқда. Мос номзодларга қирғин келганми?

Жамият 6742
image
-

2021 йилда Қашқадарёдаги 51 та мактаблардан бирорта ҳам битирувчи олий таълим муассасаларига ўқишга кирмаган. Қолаверса, вилоятда 63 та мактаб директорсиз ишламоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати эълон қилган танқидий таҳлилда сўз боради. 

Хусусан, Чироқчида 13 та, Деҳқонободда 12 та, Косонда 6 та, Қарши туманида 4 та, Китобда 4 та, Қамашида 3 та, Ғузорда 3 та, Шаҳрисабз туманида 3 та, Муборакда 2 та, Яккабоғ туманида 1 та мактабнинг бирорта ҳам ўқувчиси ОТМга кирмаган. 

Шунингдек, айни вақтда вилоятда жами 63 та мактаб директорсиз ишламоқда. 

Туманлар кесимида таҳлил қилинса, Чироқчи туманида 12 та, Косон туманида 11 та, Қамаши туманида 8 та, Яккабоғ туманида 7 та, Деҳқонобод ва Нишон туманларида 4 тадан, Шаҳрисабз шаҳар, Ғузор ва Касби туманларида 3 тадан, Қарши шаҳар, Қарши ва Муборак туманларида 2 тадан, Китоб ва Миришкор туманларида 1 тадан директорлик лавозимлари вакант.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига вилоят ҳалқ таълими бошқармаси томонидан 23 та мактаб бўйича номзодлар тавсия этилган бўлса-да, бугунги кунга қадар номзодлар кўриб чиқилмаган.

Вилоят ҳалқ таълими бошқармаси томонидан бугунги кунга қадар 40 та мактаб бўйича Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига номзодлар киритилмаган.

Энг ачинарлиси, 2021 йилнинг июнь ойидан бугунги кунга қадар Яккабоғ туманидаги 39 ва 104-сонли, Муборак туманидаги 3 ва 20-сонли мактабларда директорлик лавозими вакант турибди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси (Каримов), Халқ депутатлари вилоят кенгаши (Поёнов) ва туман (шаҳар) кенгашлари билан биргаликда бир ой муддатда вакант бўлган директорлик лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш ҳамда муносиб бўлган номзодларни директорлик лавозимига тайинлаш ишларини якунига етказиш бўйича топшириқ берилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 183
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×