Қашқадарёда 48 ёшли эркак ўғил бола жиянини зўрлади

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида ўзининг 8 ёшли ўғил жиянини зўрлаган эркак 16 йилга қамалди. Бу ҳақда  “Сукут сақлама” (“Ne molchi”) лойиҳаси хабар берди. 

Қайд этилишича, 1975 йилда туғилган М.И. 2022 йилнинг ноябрь ойида икки шиша спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мактабдан ўртоқлари билан қайтаётган невара ўғил жиянини кўриб қолган. У 8 ёшли болага дўконда ширинлик олиб бериб, уйига чақирган. 

Уйида болани бир хонанинг ичкарисига олиб кириб, эшигини ичкари томондан қулфлаган. Унга икки дона ширинликни бериб, ўзининг устидаги барча кийимларни ечган. Вояга етмаган бола ундан эшикни очишини сўраб, йиғлаганига қарамай, қўлидан ушлаб ерга қараб ётқизган ва мажбурлаб ечинтирган. 

Шу пайт хонага фарзандининг уйга келавермаганидан хавотир олган боланинг отаси ва унинг ёнидаги эркак кириб келган. Эркаклар М.И.ни жиноят устида суратга олган.  

Айтилишича, бу суратлар бола яқинларининг кўрсатмалари билан муҳим далил бўлган, негаки М.И. айбини тан олмаган. У бола уйга ўзи хоҳиши билан келганини, яланғоч ҳолатини эса гўёки кийимларига ҳожатини чиқариб қўйгани учун уларни алмаштириш мақсадида  ечганини айтган.

Суд-психологик экспертизасининг хулосасида вояга етмаган жабрланувчи руҳий ва ақлий жиҳатдан ўз ёшига мос равишда хатти-ҳаракатларига жавоб бера олиши, билиш жараёнларида оғишиш йўқлиги, унинг берган маълумотларини иш учун асос қилиб олиши, гувоҳлик кўрсатуви бериши мумкинлиги кўрсатилган. 

Жорий йилнинг 31 май куни суд M.И.нинг айби тўлиқ исботланган деган хулосага келган ва унга Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан 16 йил қамоқ жазоси берилган. Эркак жазони умумий тартибли колонияда ўташи билдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made