Қашқадарёда 3 мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари жанжаллашди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги мактабда ўқувчи қизлар ўртасида катта жанжал чиққани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур хабарлар бўйича муносабат билдирди.

Унга кўра, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Чироқчи тумани 2, 4 ва 5-умумий ўрта таълим мактаблари 9, 10, 11-синфининг 3 нафар ўқувчилари, олдиндан келишмовчилиги бўлгани сабабли, 1-умумий ўрта таълим мактаби маъмурий биносига борган. Шу орада ўзаро гаплашиш вақтида жанжал юз берган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 1-умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари, халқ таълим бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ота-оналар иштирокида, жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда.

Барча ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Қашқадарё

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг