Қашқадарёда 3 киши 1,5 млрдлик сувдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
3-саҳифа
−
16 Август 2022
9117Қашқадарёнинг Шаҳрисабз, Кўкдала ва Нишон туманларида 3 нафар фуқаро жами 1 млрд 564 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг июль ойида мазкур туманларда Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида 3 та ҳолатда магистрал қувурга ноқонуний уланиб, жами 1 млрд 564 млн сўмлик ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган ва тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилган.
“Ачинарлиси, олис ҳудудларда минглаб юртдошларимиз кундалик эҳтиёжлари учун сув тополмай қийналган ёзнинг чилласида ичимлик сувидан кимдир балиқ кўлини сув билан тўлдиришда, яна кимдир беда, тарвуз экилган даласини суғоришда фойдаланиб келган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь