Қашқадарёда 26 йил аввал қуриган қудуқ газ бера бошлади
Жамият
−
05 Февраль 2020
7748Қашқадарё вилоятида 26 йил аввал фаолияти тугатилган қудуқдан табиий газ олина бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Шимолий Муборак” газконденсат конининг 35-сонли қудуғи 1995 йилгача газ бериб, ўзининг мажбуриятларини бажариб бўлгандан кейин тугатилган қудуқлар фондига ўтказилган эди.
Маълумотларга кўра, мутахассислар томонидан ушбу қудуқда тубдан таъмирлаш дастгоҳи ёрдамида 2202 мертгача иккинчи ён-тана бурғулаш ишлари амалга оширилган.
Натижада, қудуқдан саноат миқёсидаги кунлик 100 минг метр куб табиий газ ва 1,5 тонна газконденсат олишга эришилди.
“Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва газ коллекторига қўшиш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.