Қашқадарёда 2 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
28 Май 2020 8562 1 дақиқа
Кеча, 27 май куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 2 ёшли боланинг ўлими якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Ҳайдовчи 22 ёшли Н.Т. соат 9:00 да бошқарувида бўлган Damas русумли автомашинасида Искана қишлоғининг ички йўлидан ҳаракатланиб келаётган вақтда автомашинанинг олд томонида ўйнаб юрган вояга етмаган 2 ёшли С.М.ни уриб юборган.
Натижада вояга етмаган С.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь