Қашқадарёда 12 млн сўмлик “Улуғвор лола”ни ўғирламоқчи бўлишди

Жамият 10015
image

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экоинспекторлари томонидан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган тоғ лоласи контрабандасининг олдини олишди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

21 апрель куни Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида ўтказилган рейд давомида туманнинг Татар МФЙ “Сувлисой” қишлоғидан “Зармаст” қишлоғига йўл олган Damas русумли машинада 105 туп Улуғвор лола (Тюльпан великий (Tulipa ingens T.M.Hoog) ўсимлигини ноқонуний олиб кетилаётгани аниқланган. Ўсимликлар Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ерларидан юлиб олинган.

Маълумотларга кўра, ушбу қонунбузарлик Шахрисабз тумани, “Тўдамайдон” қишлоғида яшовчи автомашина ҳайдовчиси Ўроқов Ш. ва шериклари Эргашев Ж. Хусанов Ш., Рўзимуродов У., Ботиров Э., Ўроқов У. ва Абдуллаев М. Лар амалга оширган.

“Натижада ўсимлик дунёсига 11 707 500 (ўн бир миллион етти юз етти минг беш юз) сўм етказилган зарар ҳисобланиб тегишли тартибда кўриб чиқиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 356
Рейтинг: 3
Теглар
t
×